Силикон сўрғичлар

Силикон сўрғичлар

Сўрғич латекс ёки силиконнинг бутун бўлагидан қилинган бўлса, яхшироқ бўлади. Бунда кичкинтой уни қисмларга ажратиб, майда қисмларини ютиб бўғилиб қолмайди, ухлаётганда яраланиб қолмайди. Ҳозирги пайтда сўрғичларни ва ичи бўш сўрғичларни ишлаб чиқариш учун учта материал: резина, силикон ва латекс фойдаланилади.

Резина сўрғичлар аста-секин йўқолиб бормоқда. Силикон сўрғичлар шаклини яхшироқ сақлайди, шакли камроқ ўзгаришга учрайди. Силикон латексдан кўпроқ хизмат қилади. Латекс силикондан юмшоқроқ. Силикондан фарқли равишда, латексдан аллергия реакциялариниг ҳолатлари ҳам қайд этилган. Латекс сўрғичларини 2-3 ҳафтада, силикон сўрғичларини эса 4-5 ҳафтада бир марта, ҳатто сўрғичларда ҳеч қандай шикастланиш бўлмаса ҳам, ўзгартириш керак. Ҳар қандай материалдан ясалган шикастланган сўрғични дарҳол алмаштириш лозим, чунки ундан йиртилиб тушиб қолган бўлакчаси боланинг нафас олиш йўлларига кириб қолиши мумкин.

Номи Ўрамдаги маҳсулот сони, дона
Оригинал (группавий) ўрамдаги сони, дона
1 Ичи бўш силикон сўрғич
1 50
2 Ичи бўш силикон сўрғич
12 10
3 Сут сўрғичи
2 50
4 Сут сўрғичи
1 400
5 Ичи бўш ортодонтик силикон сўрғич 1 50
6 Ичи бўш ортодонтик силикон сўрғич
12 10