Грелкалар

Грелкалар

Грелкалар беморни умумий иситиш ва тўқималарни маҳаллий қиздириш учун қўлланилади. Грелка жойлаштирилган тана қисмида қон оқими кучаяди, бу эса оғриқни қолдирувчи ва тарқатувчи эффектни таъминлайди. Тарқатувчи таъсир грелка ҳароратига эмас, балки процедура давомийлигига боғлиқ.

Грелка ҳаддан ташқари совуб кетишда биринчи ёрдам сифатида ишлатилади. Қуруқ иссиқлик таъсиридаги грелка жароҳат оқибатлари, сурункали яллиғланиш процеслларида ёрдам бериши мумкин.

Мақсадига қараб грелкалар икки турда ишлаб чиқарилади:
А – танани маҳаллий иситиш учун;
Б – танани маҳаллий иситиш, шунингдек ювиш ва пуркаб ювиш учун қўлланадиган комбинацияланган.


Номи Оригинал (группавий) ўрамдаги сони, дона
1 А-1 грелкаси, 0.75 л. 25
2 А-2 грелкаси, 2.0 л. 15
3 Б-1 грелкаси, 0.75 л. 20
4 Б-2 грелкаси, 2.0 л. 12