Хантал қопчалари

Хантал қопчалари

Хантал қопчаси хантал кукуни солинган ғовакли қопчалардан иборат, одатда улар ламинацияланган қоғоз варағида тўрттадан жойлашади. Хантал қопчаларнинг организмга таъсир этишининг механизми қуийдагидан иборат: тери хантал билан ачиштирилганда маҳаллий қизиш ва қизариш юзага келади, бу жойда қон айланиши анча кучаяди (қон томирларининг кенгайиши сабабли). Шу билан бирга, тери рецепторларининг қўзғатилиши юзага келади, у эса асаб тизимининг симпатик бўлими қўзғалувчанлигининг ортишига сабаб бўлади, натижада қонда адреналин ва норадреналин кўпаяди. Бу моддалар организмнинг фагоцитар реакцияси кучайишига олиб келади.

Хантал қопчаси маҳаллий ачиштирувчи ва ўзига тортувчи таъсир кўрсатади, у теридаги сезгир асаб учлари ва тери остидаги тузилмаларининг ачиштирилиши билан боғлиқ бўлган рефлектор реакциялар туфайли юзага келади. Хантал қопчаси қулайлиги шундаки, ханталнинг зарралари терига ёпишиб қолмайди ва хантал қопчаси олиб ташланганидан кейин терида қолиб кетмайди.

Қадоқланишига қараб хантал қопчалари икки турда тайерланади: «Стандарт» (картон қути) ва «Эконом» (полимер пакет).



Номи Оригинал (группавий) ўрамдаги сони, дона
1 Хантал қопчалари "Стандарт" №10 100
2 Хантал қопчалари "Стандарт" №5 100
3 Хантал қопчалари "Стандарт" №10 болалар учун 100
4 Хантал қопчалари "Стандарт" №5 болалар учун 100
5 Хантал қопчалари "Эконом" №10 100